Abstract
Замонавий ўзбек адабиётида ғазал жанрининг такомили Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол номи билан чамбарчас боғлиқ. Унинг “Яна кўнглимда ул ой” арузий тўплами арузий тўплами ва олти жилдлик асарларининг “Аср билан видолашув”, “Ёнаётган дала” деб номланган қисмларидан ўрин олган ғазаллар мулоҳазаларимизни тасдиқлаб туради. Мақолада шоирнинг ғазалларига хос анъанавийлик хусусиятлари тадқиқ этилган. Шу асосда Ж.Камолнинг мусажжаъ, мувашшаҳ, назира ғазаллари таҳлил этилган, лирик образларни яратишдаги ворисийлик жиҳатлари ўрганилган.
Keywords
ғазал
Яна кўнглимда ул ой
Ёнаётган дала
анъана
ғазали мусажжаъ
мувашшаҳ ғазал
назира ғазал