Abstract
Ушбу мақолада ОАВ тили мураккаб таркибли аудитория, манбалар шаклланишининг турли кўриниши, ахборотнинг универсаллик характери, махсус лексика, услубий ривожланиш жиҳатлари каби белгиларини ифодаловчи тил мавжудлигининг муҳим шаклини ўзида мужассам этганлиги ёритилган. Ахборот бу – коммуникациянинг мазмуний аспектидир. У коммуникацион жараёнга қўшилиб кетган ҳолда, ахборотни сақлаш, йиғиш, тарқатиш ва саралаш воситалари ва тармоқлари билан узлуксиз боғланган бўлиб, уларга доимий таъсир ўтказади ва ўзи ҳам уларнинг таъсирида бўлади.
Keywords
лисон
матн
мулоқот
медиа тили
ахборот
коммуникация
мадаиянтлараро мулоқот