Abstract
Тез ўзгариб бораётган ижтимоий тузум ва технологик тараққиёт шароитида тил сиёсати стратегияларини доимий равишда мослаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, тил таълими учун этарли ресурсларни таъминлаш ва кўп тилли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳимдир. Тил сиёсати жамиятдаги ижтимоий-маданий вазиятни шакллантиришда асосий ўрин тутади. Мувозанатли ва мақсадли тил сиёсати ўзига хосликни мустаҳкамлашга, кўп тиллиликни қўллаб-қувватлашга ва озчилик тиллари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради. Бундай сиёсатнинг самарали амалга оширилиши кўп тилли ва кўп маданиятли дунёда уйғунликка эришиш учун муҳим аҳамиятга эга. Тил жамият маданиятиини белгилайдиган асосий белгилардан биридир. Ушбу мақолада тилнинг жамиятда тутган ўрни таҳлилга тортилади.