Abstract
Мақолада шўрланмаган тупроқлар шароитида кузги буғдойнинг поя баландлигига суғориш тартиблари ва баргидан озиқлантириш воситалари таъсири ўрганилган. Тадқиқот натижаларига кўра, суғориш олди намлигининг 70–80% ЧДНС даражаларида сақланиши ва микроэлементли препаратлар (“Novo organic”, “FORTE N.P.K”) қўлланилиши поя баландлигини сезиларли оширган. Энг юқори кўрсаткичлар 80–80–80% намлик ва минерал–органик озиқлантириш воситалари қўлланилган вариантларда қайд этилди. Тадқиқот кузги буғдой етиштиришда оптимал суғориш ва озиқлантириш технологияларини белгилашда амалий аҳамиятга эга.