Publication Details
Abstract
. Мақолада ўзбек миллий боғини яратишнинг меъморий дастурини ишлаб чиқиш мақсадида Амир Темур ва Темурийларнинг Самарқанд ва Ҳирот шаҳарларида ҳамда Бобур ва Бобурийларнинг Қобул, Шимолий Ҳиндистон ва Покистонда яратган боғлари, боғ-паркчилик санъати ва амалиётига хос бўлган «Чорбоғ» услуби кенг таҳлил қилинган. Ана шундай исломий маданиятни комплекс илмий таҳлил қилиш асосида ўзбек миллий боғини яратишнинг меъморий-режавий ва ландшафт ечимлари, мазкур боғни ташкил қилишнинг асосий тамойиллари, ўзбек миллий боғининг семантикаси ва атрибутлари, боғнинг кўнгил очар, истироҳат, маиший хизматлар, маданий-маърифий функцияларини ташкиллаштириш, боғнинг янги атрибути–“иккинчи ошёни”ни лойиҳалаш бўйича тавсия ва таклифлар берилган. Чунки, айнан шу Чорбоғ услуби ўрта асрларда иссиқ ва қуруқ иқлимли Эрон ва Марказий Осиё халқларининг боғ-паркчилик фалсафаси ҳақидаги тафаккури ва боғлар қурилиши амалиётига мос услуб ҳисобланган. Мақолада ана шундай тафаккур ва илмий-методик услуб асосида ўзбек миллий боғини яратишнинг меъморий дастури ишлаб чиқилган.