Publication Details
Pages: 269-286
ISSN: 2660-6844

Abstract

. Мақолада ўзбек миллий боғини яратишнинг меъморий дастурини ишлаб чиқиш мақсадида Амир Темур ва Темурийларнинг Самарқанд ва Ҳирот шаҳарларида ҳамда Бобур ва Бобурийларнинг Қобул, Шимолий Ҳиндистон ва Покистонда яратган боғлари, боғ-паркчилик санъати ва амалиётига хос бўлган «Чорбоғ» услуби кенг таҳлил қилинган. Ана шундай исломий маданиятни комплекс илмий таҳлил қилиш асосида ўзбек миллий боғини яратишнинг меъморий-режавий ва  ландшафт ечимлари, мазкур боғни ташкил қилишнинг асосий тамойиллари, ўзбек миллий боғининг семантикаси ва атрибутлари, боғнинг кўнгил очар, истироҳат, маиший хизматлар, маданий-маърифий функцияларини ташкиллаштириш, боғнинг янги атрибути–“иккинчи ошёни”ни лойиҳалаш бўйича тавсия ва таклифлар берилган. Чунки, айнан шу Чорбоғ услуби ўрта асрларда иссиқ ва қуруқ иқлимли Эрон ва Марказий Осиё халқларининг боғ-паркчилик фалсафаси ҳақидаги тафаккури ва боғлар қурилиши амалиётига мос услуб ҳисобланган. Мақолада ана шундай тафаккур  ва илмий-методик услуб асосида ўзбек миллий боғини яратишнинг меъморий дастури ишлаб чиқилган.

Keywords
Амир Темур ва Темурийлар даврининг чорбоғлари Бобур ва Бобурийларнинг Қобул Шимолий Ҳиндистон ва Покистонда яратган боғлари ўзбек миллий боғи меъморий дастур иккинчи ошён (ярус) боғнинг семантикаси ва атрибутлари.