Publication Details
Issue: Vol 3, No (2024)
Visit Journal Website

Abstract

Ўзбекистонда амалга оширилган таълим соҳасидаги ислоҳотлар доирасида олий малакали кадрлар тайёрлаш масалалари, хусусан, аграр олий таълим муассасаларида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Рақобат муҳити кескинлашуви, илмий тадқиқотлар самарадорлигини ва янги билимларни эгаллаш, олий малакали кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, илғор инновацияларни тезкор амалиётга жорий этиш, замонавий билимларни иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айлантириш барча ривожланган ҳамда ривожланаётган мамлакатларнинг бугунги кундаги энг муҳим вазифалари ҳисобланади.