Publication Details
Issue: Vol 28, No (2022)
Pages: 182-185
ISSN: 2545-0573

Abstract

Мақола актуал муаммо – ўрта оғир темир танқислиги анемияси билан касалланган туғадиган аёлларда вегетатив реактивлик асосида она-йўлдош-ҳомилада юзага келадиган ўзгаришларга бағишланган. Илмий изланиш ўрта оғир даражали темир етишмовчилик анемияси билан касалланган 30 та туғадиган аёлларда олиб борилди. Олинган маълумотларга эътибор берилганда, ўрта оғир даражали темир танқислиги анемияси билан касалланган туғадиган аёлларда ўртача симпатик нерв тизими реактивликка эга бўлган туғадиган хомиладор аёллар миқдори 70% (21 тани) ташкил қилиб, уларда темир танқислиги анемиясининг ўрта оғир даражасига боғлик ҳолда хомила вазни 5,82 %га , йулдош катта ўлчами 3,3 % га, кичик ўлчами 3,7% га қалинлиги 3,9 % вазни эса 5,8% камайиши кузатилди.

Keywords
Темир танқислиги анемияси вегетатив реактивлик она йўлдош ҳомила