Publication Details
Abstract
Мазкур мақолада сунъий интеллект (СИ) технологиялари асосида ташкил этилган таълим жараёнида педагог ва талаба ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги моделлари илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Таълимда рақамли трансформация шароитида анъанавий “ўқитувчи – ахборот манбаи” модели ўрнини интеллектуал, интерактив ва ҳамкорликка асосланган моделлар эгаллаётгани асослаб берилган. Шунингдек, сунъий интеллект асосида педагогнинг роли, талабанинг фаол билиш субъект сифатидаги мавқеи, адаптив таълим муҳити ва инновацион педагогик ёндашувлар ёритилган.