Publication Details
Issue: Vol 49, No (2024)
Pages: 1625-1631
ISSN: 2544-980X

Abstract

Ходжкин лимфомаси касаллиги (ХЛ) - бу В-ҳужайрали хавфли лимфопролифератив касаллик бўлиб, йилига 100 000 аҳолига 2,2 ҳолат, кўпинча аёлларда учрайди, энг юқори даражаси 16 ёшдан 35 ёшгача. Ҳомиладор аёлларда энг кенг тарқалган тури классик ХЛ бўлиб, 1: 1000-1: 6000  нисбатда учрайди. Муаллифлар ХЛ билан оғриган беморларда ҳомиладорлик бўйича адабиётларни кўриб чиқишади, шунингдек, ХЛ билан оғриган 20 беморда туғилиш тажрибасини тавсифлайдилар, улардан 16 (80%) касаллик барқарор ремиссияда бўлган ва 4 (20%). биринчи марта хомиладорлик пайтида ташхис қўйилган. Ҳомиладорликнинг кечиши 4 (20%) беморда преэклампсия ривожланиши, 5 тасида (25%) эрта туғилиш хавфи ва 6 тасида (30%) камқонлик билан асоратланган.

Keywords
Ходжкин лимфомаси лимфогранулематоз ҳомиладорлик лимфаденопатия полихимотерапия нур терапияси.