Publication Details
Issue: Vol 53, No (2024)
Pages: 65-69
ISSN: 2544-980X

Abstract

Жадал суръатлар билан ривожланаётган тараққиёт натижасида бир вақтлар эртакларда мўъжиза сифатида талқин этилган, баъзи фантастик адабиётларда инсон ҳаёлоти меваси, дея таърифланган воқеликлар эндиликда реал ҳаётда ҳам рўй бермоқда. Фан-техника соҳасидаги янги кашфиётлар, аввало инсон манфаатларига хизмат қилиши керак. Биз тадқиқ этаётган нанотехнологиялар соҳаси ҳам одамларнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадини кўзда тутади. Синергетика илмининг ривожланиши барча фан ва техника соҳаларига ўз таъсирини ўтказди. Яъни синергетика борлиқдаги мураккаб ва очиқ тизим сифатида намоён бўладиган ҳар бир нарса ва ҳодиса моҳиятини теран англашга ёрдам берувчи илмий йўналиш экан, унинг нанотехнологиялар соҳасини мураккаб система сифатида таҳлил этилиши асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Keywords
Синергетика нанотехнология борлиқ материя онг система ҳаракат интеграция техника ва технология очиқ тизим нотирик табиат эпистимология ва бошқалар