Abstract
Ушбу илмий тадқиқотда сийдик пуфаги лейкоплакиясининг кератинлашган шаклидаги 196та 3 йилгача анамнезга эга бўлган аёллар биопсия материалларини патоморфологик ўзгаришлари ўрганилган. Анамнезида сийдик пуфагини сурункали инфекцияси бўлган холатларда микроскопик ўзгаришлар шиллиқ қатламни гиперплазияси, метаплазияси, уротелий паракератози, хусусий қаватни яллиғланиши билан намоён бўлиб, персистирловчи инфекциянинг морфологик белгилари ҳисобланди.
Keywords
сийдик пуфаги
шиллиқ қават
лейкоплакия
метаплазия
дисплазия