Publication Details
Issue: Vol 64, No (2025)
ISSN: 2544-980X
Visit Journal Website

Abstract

Ушбу мақолада Спирулина (Arthrospira platensis) ёшил сув ўтлари биологик ва фармакологик хусусиятлари ҳамда ундан суспензия тайёрлаш технологияси илмий асосда ёритилган. Спирулинанинг таркибида оқсиллар, аминокислоталар, витаминлар ва минерал моддалар юқори миқдорда бўлиши, уни инсон ва ҳайвонлар саломатлиги учун муҳим биологик фаол модда сифатида тавсия қилишга имкон беради. Тадқиқот давомида илмий адабиётлар таҳлил қилинди ва кўплаб олимларнинг ишланмалари асос сифатида қабул қилинди. Спирулина суспензиясини тайёрлаш босқичлари — маданиятни ўстириш, биомасса йиғиш, қуритиш ва микробиологик назорат усуллари — батафсил ёритилган. Олинган натижалар спирулина суспензиясидаги биологик фаол моддалар даражасининг юқори сақланишини ва унинг фармацевтика ва ветеринария соҳаида кенг қўлланилишини кўрсатади. Тадқиқотнинг янгилиги шундаки, спирулина суспензиясини тайёрлаш технологиясида ёрдамчи моддалар (натрий алгинат, крахмал)дан фойдаланиш унинг барқарорлигини ошириш ва сақлаш муддатини узайтиришда самарали эканлиги аниқланган.

Keywords
Спирулина биологик фаол модда фармакология