Publication Details
Issue: Vol 64, No (2025)
ISSN: 2544-980X
Visit Journal Website

Abstract

Ушбу мақолада бюджет ташкилотларида товар‑моддий заҳиралар (ТМЗ) ҳисоби ва ички аудит тизимини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Муаллиф амалий мисоллар ва амалдаги норматив ҳужжатлар таҳлили асосида ТМЗ ҳисоби билан боғлиқ муаммоларни очиб берган, хусусан ҳужжатлаштиришдаги камчиликлар, автоматлаштириш даражасининг пастлиги, инвентаризациянинг тизимли эмаслиги ва таннархни тўғри ҳисоблашдаги муаммолар таҳлил қилинган. Шунингдек, ички аудит фаолиятидаги мавжуд заифликлар ҳам кўрсатиб ўтилган. Мақолада ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва ечимлар илмий-амалий жиҳатдан асосланган ҳолда баён қилинган. Хусусан, электрон ҳисоб тизимларини жорий этиш, ички назоратни кучайтириш, ходимлар малакасини ошириш ва стандартлаштирилган ҳужжат айланмасига ўтиш бўйича таклифлар илгари сурилган. Мақола давлат молияси, бухгалтерия ҳисоби, аудит ва ташкилотларнинг ресурс бошқаруви соҳаларида фаолият юритаётган мутахассислар ҳамда тадқиқотчилар учун фойдали манба бўлиши мумкин.

Keywords
Товар‑моддий заҳиралар бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисоби ички аудит автоматлаштириш назорат инвентаризация таннарх ҳужжатлаштириш молиявий ҳисобот