Abstract
Мазкур мақолада хотин-қизларнинг ички ишлар органларида хизмат ўташининг тарихий-ҳуқуқий асослари комплекс тарзда тадқиқ этилган. Қадимги давр (Бақтрия, Суғдиёна, Хоразм), Темурийлар, хонликлар ва Чор Россияси даврларидаги ҳуқуқ-тартибот тизимлари кетма-кетликда таҳлил қилинган. Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокини тарихан шаклланган анъаналар, меъёрий-ҳуқуқий база ва замонавий ислоҳотлар билан боғлиқ ҳолда ўрганиш илмий-амалий аҳамиятга эга эканлиги асосланган.
Keywords
ички ишлар органлари
хотин-қизлар
тарихий-ҳуқуқий асослар
давлат хизмати
аёлларнинг ижтимоий мавқеи
Ўзбекистон тарихи
Темурийлар
меритократия
жамоат тартиботи