Abstract
: Мақолада Амир Темурнинг Самарқанда 1404 йилда бунёд эттирган, бироқ бизгача етиб келмаган усти ёпиқ савдо кўчаси ҳақидаги тарихий маълумотлар келтирилган. Мазкур савдо кўчаси “Бибихоним” жоме масжиди олдидаги майдондан то Регистон ансамбли ёнидаги Чорсу биносигача давом этган ва у ўз даврида Мовароуннаҳрда қурилган илк усти ёпиқ савдо кўчаси ҳисобланган. Кейинчалик худди шундай савдо кўчаси –бозорни Шоҳрух Мирзо Ҳирот шаҳрида қурдиради. Маскур мақолада Темурнинг Самарқанддаги савдо кўчаси архитектурасининг график реконструкциясини амалга ошириш бўйича йиғилган тарихий маълумотлар ва бажарилган ишлар таҳлил қилинган.
Keywords
Самарқанд
Амир Темур
усти ёпиқ савдо кўчаси
кўча ҳақидаги тарихий маълумотлар
кўчанинг жойлашиши
архитектураси
график реконструкцияси.