Publication Details
Abstract
Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар динамикаси кўриб чиқилади. Ушбу ишнинг мақсади тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар таъсирида мамлакат экспорт кўрсаткичини ўзгартириш учун соҳадаги мавжуд муаммоларини аниқлашдан иборат. Мақолада тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва давлат экспорти таркиби ўртасидаги муносабатларда келиб чиққан иқтисодий масалалар таҳлил қилинади. Унда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар таъсирида мамлакатнинг экспорт кўрсаткичини кўтаришда юзага келадиган муаммоларини ечиш йўллари келтирилган. Бугунги кунда бир қатор асосий иқтисодий кўрсаткичлар, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни импорти ёки экспорти миқдори билан чамбарчас боғлиқлиги келтирилган.