Publication Details
Abstract
Мақолада давлат молиявий назорати тизимида профилактик (олдини олувчи) тадбирларнинг аҳамияти илмий жиҳатдан тадқиқ этилган. Тадқиқот доирасида давлат молиявий назоратининг анъанавий реактив модели чекловлари, бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланиш хавфларининг шаклланиш омиллари ҳамда ушбу хавфларни олдиндан аниқлаш ва камайтиришда профилактик ёндашувнинг роли таҳлил қилинган. 2021-2025 йиллар давлат бюджети параметрлари ва ижроси бўйича таҳлиллар асосида профилактик назоратнинг бюджет жараёнидаги ўрни, унинг самарадорлик ва натижадорликка таъсири очиб берилган. Тадқиқот натижалари давлат молиявий назоратини бюджет жараёнининг барча босқичларига интеграция қилиш, рискка асосланган ва натижадорликка йўналтирилган профилактик назорат механизмларини ривожлантириш зарурлигини асослаб беради.